Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг расмий веб-сайти ишга тушурилди

Мазкур веб-сайт Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси фаолиятини очиқлик ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартиби ҳамда фуқароларнинг мамлакатдан четга чиқиш учун виза стикерларини расмийлаштириш тартиби билан таништириш ва маълумот бериш мақсадида жорий этилган.

Интернет тармоғининг http://gumiog.uz манзили остида фаолият кўрсататувчи мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ташаббуси ва “Ягона Интегратор UZINFOCOM” МЧЖ билан ҳамкорликда яратилди.

Веб-сайтнинг ўзбек ва рус тилларидаги талқини мавжуд, шунингдек кенгайтирилган қидирув тизими, мобиль воситаларидан фойдаланиш учун мослаштирилган дизайн, шу билан бирга имконияти чекланган фойдаланувчилар учун махсус функциялар (контраст, шрифт ҳажмини катталаштириш ва овозли ҳамроҳ) яратилган.

            Таъкидлаш жоизки, веб-сайтда виртуал қабулхона бўлими ишга туширилган бўлиб, эндиликда фуқаролар ўзларини қизиқтирган масала, шикоят ва таклифларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига тўғридан-тўғри йўллашлари мумкин. Бу эса муаммо ва камчиликларга ижобий ечим топишида имконият яратади.